Ўзбекистон миллий тергов амалиётига Беларусь тажрибасини жорий этишни режалаштирмоқда

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ходимларидан иборат делегация Беларусm Тергов қўмитаси ва унинг қўйи бўлинмалари фаолияти билан танишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон миллий тергов амалиётига Беларуснинг жиноятларга қарши курашиш фаолияти жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ходимларидан иборат делегация Беларусга ташриф буюриб, Тергов қўмитаси ва унинг қўйи бўлинмалари фаолияти билан танишди.
Тергов департаменти вакиллари терговчиларнинг ваколати, ходимларга яратиб берилган шарт-шароитлар, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларни янги турлари ва уларни фош этиш ҳамда тергов қилиш механизмлари билан яқиндан танишишди.
Тергов қўмитасининг Рақамли ривожланиш бош бошқармаси ва қўмитанинг Минск шаҳридаги бошқармаси фаолиятини ўрганилди.
“Беларусь марказий тергов органининг фаолиятини ўрганишдан асосий мақсад, қўмитанинг жиноятларга қарши курашиш фаолияти, тизимнинг рақамлаштириш тажрибаси, дастурий таъминотлари ҳамда янги турдаги жиноятларни тергов қилишнинг замонавий тактика ва методикаларни ўрганиш ва миллий тергов амалиётига жорий этишдир”, — дейилади хабарда.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ходимларидан иборат делегация Беларусm Тергов қўмитаси ва унинг қўйи бўлинмалари фаолияти билан танишди.
Ташриф жараёнида делегация аъзолари Тергов қўмитаси раиси адлия генерал-майори билан учрашди ва икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар тўғрисида фикр алмашишди.