Ўзбекистон йилнинг энг яхши спортчиларини аниқлади

“Миллий спорт мукофоти-2023” маросимида энг муносиблар тақдирланишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Тошкентда “Миллий спорт мукофоти-2023" тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Тадбир аввалида йил давоми фаол ишлаган 4 та спорт мактаби тақдирланди.
Энг яхши спорт мактаблари:
Навоий шаҳар 1-сон спорт мактаби;
Бухоро туман спорт мактаби;
Хонқа тумани спорт мактаби;
Миробод тумани 1-сон спорт мактаби.
Самарқанд, Фарғона, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган мактаблар "энг яхши ихтисослаштирилган спорт мактаблари" деб топилди.
Самарқанд вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби;
Фарғона вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби;
Тошкент шаҳар сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби;
Наманган вилояти гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.
Тадбирда, шунингдек, йил кашфиёти (Зиёдахон Абдусатторова, камондан отиш), йилнинг энг яхши ёш спортчиси (Гулистан Пердибаева, қиличбозлик), юксалаётган федерация (Ўзбекистон Rowing&Сanoe федерацияси), йилнинг энг яхши ҳаками (Дмитрий Ким, таэквондо WT) номинацияларнинг ғолиблари ҳам аниқланди.
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокори Сардор Парпиев "Йилнинг энг яхши спорт шифокори" деб топилди.
Шунингдек, Шахина Йигиталиева йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси (пара енгил атлетика) бўлди. "Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи" Дилшод Йўлдошев (пара каноэ), "Йилнинг энг яхши пара спорт клуби" сув спорти турлари клуби, "Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси" пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси, "Паралимпия ҳаракатини қўллаб қувватлашга қўшган ҳиссаси учун" Олмалиқ КМК АЖ деб топилди.
Ғалабага бўлган иродаси учун: Севинч Раҳимова;
Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон бокс федерацияси;
Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси;
Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;
Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Гўзал Мўминова.
Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Асила Мирзаёрова (пара енгил атлетика);
Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Ҳайитмурод Шерқўзиев (пара каноэ);
Йилнинг энг яхши мураббийи: Глеб Гройсман (велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи);
Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Тахмина Икромова (бадиий гимнастика);
Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Абдумалик Халоков (бокс).
Президент фармонига асосан халқаро майдонда эришган натижалари учун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Мулложонов “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.
1 / 11
2 / 11
3 / 11
4 / 11
5 / 11
6 / 11
7 / 11
8 / 11
9 / 11
10 / 11
11 / 11