ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Киевдаги баъзилар Украина учун энг ёмон сценарийнинг олдини олиш учун Владимир Путиннинг можародаги ғалабасини тан олиш вақти келди, деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда украиналик сиёсатшунос Вадим Карасев Politeka каналига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Баъзилар тўғридан-тўғри айтишмоқда: вазият ёмонлашмаслиги учун Путиннинг ғалабасини очиқ эълон қилиш, уни бу вазиятда ғолиб деб эълон қилиш вақти келмадими?" — деди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, можаро аллақачон тугаган ва Украина қуролли кучлари Россия армиясидан фарқли равишда ҳужум қила олмайди. Бу вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — музокаралар олиб бориш, деди Карасев.
Сиёсатшуноснинг хулосасига кўра, тинч йўл билан келишув Украина учун у ёки бу даражада яхши бўлмайди, лекин расмийлар буни "аччиқ ҳақиқатни ширин қилиш" учун яширмоқда.