ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ғарб давлатлари Москвага қарши "муз уруши" олиб бормоқда, шу билан бирга Украинадаги "иссиқ" урушда қатнашмоқда, деди сенатор Алексей Пушков Финляндия мудофаа вазири Антти Хяккяненнинг Ғарбнинг Россия билан совуқ урушга тайёрланиши ҳақидаги сўзларига изоҳ бериб.
Хяккянен аввалроқ, Ғарб давлатлари Украинани янада қўллаб-қувватлаш ва Москвага қарши туриш учун ҳарбий ишлаб чиқаришнинг кўпайиши фонида Россия билан янги совуқ урушга тайёргарлик кўраётганини айтган эди.
“Финляндия мудофаа вазирининг Ғарб давлатлари Россия билан энди "совуқ урушга тайёргарлик кўраётгани"ни айтгани мутлақо тушунарсиз баёнот, деярли икки йилдан буён улар ўзлари буни Россияга қарши, энг фаол шаклда олиб боришмоқда”, - деган Пушков.
Сенатор бунга 2014 йилдан, Россияга қарши илк санкциялар жорий қилинган пайтдан бери, НАТОнинг шарққа кенгайиши нуқтаи назаридан эса ундан ҳам олдинроқ тайёргарлик кўрилганини таъкидлади.
“Ҳозирда Ғарб Россияга қарши совуқ уруш эмас, балки "муз уруши" олиб бормоқда, Украинада эса “иссиқ” урушда қатнашмоқда. Лекин буларнинг барчасини қилмаётгандек, фақат "муз урушига" тайёрланаётгандек кўрсатмоқда”, - деб хулоса қилди Пушков.