ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия Федерациясининг барча йирик субъектларидан 80 тага яқини, яъни уларнинг аксарияти юқори сифатли иқтисодий салоҳиятга эга бўлган Ўзбекистон билан у ёки бу тарзда ўзаро алоқада. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистонга Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев маълум қилди.
“Россиянинг кўплаб компаниялари Ўзбекистонда узоқ муддатли асосда ишлашдан манфаатдор, ўз маҳсулотларини маҳаллийлаштиришга эътибор қаратмоқда. Бизнингча, Ўзбекистонда бунинг учун жуда яхши шароитлар яратилган. 20 тадан ортиқ махсус ва эксклюзив иқтисодий зоналар, юздан ортиқ кичик зоналар”, — деди у.
Злигостевнинг сўзларига кўра, турли форматдаги бизнес вакиллари билан учрашувларда экспорт-импорт операцияларидан саноат кооперациясига ўтиш зарурлигига кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда Россия Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик капитал экспортчиси ҳисобланади. Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Россия Федерацияси 20,3 фоиз улуш билан Ўзбекистондаги энг йирик инвестор ҳисобланди. 2023 йилнинг биринчи ярмида томонлар 27 та ўзаро лойиҳани амалга оширишни бошлади, улардан 26 таси Россиядан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилди.