ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Фаластин-Исроил зиддияти АҚШнинг масъулиятсиз сиёсати туфайли очиқ қуролли қарама-қаршиликка олиб келди, можарони ҳал қилиш истиқболлари жуда ноаниқ. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, армия генерали Валерий Герасимов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Таъкидлаш керакки, АҚШнинг масъулиятсиз сиёсати Яқин Шарқдаги вазиятнинг навбатдаги кескинлашувига олиб келди. Шундай қилиб, узоқ муддатли Фаластин-Исроил қарама-қаршилиги ҳар икки томондан кўплаб тинч аҳоли қурбонлари билан очиқ қуролли тўқнашувга олиб келди. Ҳозирда қурбонлар сони ўн минглаб, можарони ҳал қилиш истиқболлари жуда ноаниқ”, — деди у Россия Мудофаа вазирлигининг 2023 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган брифингда.
Исроилда, расмийларнинг сўнгги маълумотларига кўра, тахминан 1,2 минг киши ҳалок бўлган, бу рақам тинч аҳоли, аскарлар, чет эл фуқаролари ва ишчиларни ўз ичига олади, шунингдек, 5 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.
Исроил ҳужумлари бошланганидан бери Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 20 мингдан ошди, 52 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.