ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Европа Иттифоқининг Украинанинг ЕИга қўшилиши бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги қарори Киев учун 50 миллиард евролик ёрдам эвазига “тасалли мукофоти”дир. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Москвадаги брифингда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Европа Иттифоқининг 14 декабрь куни бўлиб ўтган саммитида Украина ва Молдова билан ЕИнинг бўлажак аъзолиги бўйича музокараларни бошлашга қарор қилинди.
“Бу қадам Зеленский режимини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллиард евро ажрата олмаган Брюсселнинг тасалли мукофотидан бошқа нарса эмас”, — деди у брифингда.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқига Киев жалб қилинмаяпти, балки “Европа Иттифоқи нацистлар Киев режими даражасига чўкмоқда”.