Матбуот маркази

Sputnik матбуот маркази: нега россиялик инвесторлар Ўзбекистонга қизиқмоқда?

Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 21 декабрь куни соат 15.00 да Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Злыгостев Константин Николаевич
Савдо вакили Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги 2023 йилга мўлжалланган савдо-иқтисодий муносабатлар якунлари ҳақида гапиради, шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган режалар билан ўртоқлашади.
Бундан ташқари, Константин Злигостев қуйидаги саволларга жавоб беради: нима учун Ўзбекистон россиялик инвесторлар учун катта қизиқиш уйғотмоқда ва инвестициялар учун қандай янги соҳалар яратилиши мумкин, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш нима ҳисобига 20 миллиард долларга етиши мумкин, кейинги ИННОПРОМГА қандай тайёргарлик кўрилмоқда ва у қандай бўлади.
Иштирок этишдан манфаатдор ОАВ вакиллари +99890 984 984 9, (Тошкентдаги Sputnik матбуот маркази продюсери Рамиз Бахтияров, @RamizBaxtiyarov) рақамига мурожаат қилишлари мумкин.