ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Россиянинг НАТО мамлакатлари билан ҳеч қандай муаммоси йўқ, айнан улар сунъий равишда муаммоларни яратишмоқда, улар Россия Федерацияси каби рақобатчини хоҳлашмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин журналист Павел Зарубинга берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Бошқа давлатлар, жумладан, НАТО мамлакатлари билан ҳам шундай. Ким билан муаммоларимиз бор? Ҳеч ким билан эмас. Айнан улар биз билан сунъий равишда муаммо яратмоқда, чунки улар Россияда бундай рақибга эга бўлишни хоҳлашмайди. Ҳаммаси шу”, — деди Россия етакчиси.
Унинг қўшимча қилишича, Россиянинг НАТО давлатлари билан курашиш учун ҳеч қандай асоси, манфаати йўқ – на геосиёсий манфаат, на иқтисодий, на сиёсий, на ҳарбий. Россия муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдормиз.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Жо Байденнинг Россиянинг НАТО давлатларига ҳужум қилиши ҳақидаги баёнотлари мутлақо бемаънилик.
“Бу мутлақо бемаънилик, менимча, президент Байден ҳам буни тушунади. Бу шунчаки унинг Россия йўналишидаги нотўғри сиёсатини оқлаш учун айтилган гап”, — деди Путин.
Россия раҳбарининг таъкидлашича, у бугунги кунда Қўшма Штатлар глобал ривожланиш нуқтаи назаридан “улар Россияга стратегик мағлубият келтиришдан 20 йил аввал ўйлаганидек ёки очиқ эълон қилганидек манфаатдор” деб ўйламайди.
“Бу Қўшма Штатларнинг миллий манфаатларига тўғри келади деб ўйламайман”, — дея қўшимча қилди Путин.
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Россия билан тил топишиши керак.
“Улар биз билан тил топишиши керак, чунки улар биз билан ҳисоблашиши керак”, — деди давлат етакчиси.