Бокс: Муроджон Аҳмадалиев рақибини муддатидан олдин мағлуб этди

Профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев рақибини муддатидан олдин мағлуб этди, дея хабар берди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги.
Профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.
Аризона штатида ташкил этилган бокс оқшомида у мексикалик Кевин Гонсалесга қарши рингга кўтарилди. 12 раунд этиб белгиланган жанг муддатидан олдин якунланди.
"6-раундда Муроджон рақибини икки маротаба нокдаун ҳолатига туширди. 8-раундга келиб яна бир нокдаун қайд этилди ва Аҳмадалиев босимни давом эттирди. Шундан сўнг, рефери жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди", — дейилади хабарда.
Ўзбек бўксчиси навбатдаги ғалабани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шу тариқа, Муроджон яна камарлар учун даъвогарга айланиб олди.
WBА янгиланган рейтинги: ўзбекистонлик боксчилар нечанчи ўринларда