ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўзбекистон спортчилари Москвада ўтказилган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди, дея хабар берди тадбир ташкилотчилари.
Турнир икки вазн тоифасида – 73 килограммгача ва ундан юқори вазн тоифасида ўтказилди. Танловда жами 21 давлатдан вакиллар иштирок этди.
Москвада ўтказилган қўл жанги бўйича ЖЧда ўзбекистонлик спортчилар ғолиб бўлишди
© Департамент спорта города Москвы
Мусобақа якунига кўра, енгил вазн тоифасида ғолиблик ўзбекистонлик Олим Номуродовга, оғир вазн тоифасида эса ҳамюрти Илёс Комиловга насиб этди.
Москвада ўтказилган қўл жанги бўйича ЖЧда ўзбекистонлик спортчилар ғолиб бўлишди
© Департамент спорта города Москвы
Эътиборлиси, ҳар икки йўналишда ҳам ўзбекистонлик спортчилар Асадбек Ҳикматов ва Оғабек Жуманиёзов кумуш медални қўлга киритди.