ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ғарб Украина президенти Владимир Зеленский билан мулоқот оҳангини ўзгартирди. Бу ҳақида Responsible Statecraft нашри ёзмоқда, дея хабар берди РИА Новости.
“Зеленскийнинг ёрдам сўраши ўтган йилги Рождество байрамига қараганда бутунлай бошқача муносабат уйғотди. Бу сафар у Украинани қўллаб-қувватлаш борасида ўнг қанот скептикларининг позицияси туфайли доимий равишда соя билан курашмоқда”, — дейилади нашр.
Мақолада қайд этилишича, ҳатто АҚШ президенти Жо Байден ҳам Киевга ёрдам масаласида ўз позициясини ўзгартирган.
"Агар илгари у "қанча керак бўлса" ёрдам беришга ваъда берган бўлса, энди у фақат "қўлдан келганча" қуролланишга ваъда берди, — деб ёзади материал муаллифи.
Унинг фикрича, Украинадаги вазият Европанинг айрим давлатларида Украина Қуролли кучларига ёрдам кўрсатишга қарши бўлганларнинг ҳокимият тепасига келиши билан ёмонлашди.
Шу тариқа, Венгрия бош вазири Виктор Орбан, ўта ўнг қанот “Озодлик партияси” (PVV) етакчиси, Нидерландияда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонган Герт Вилдерс кейинги ёрдамга қарши.