ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Сайловчилар гуруҳи Владимир Путиннинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган Россия президенти сайловига номзод сифатида кўрсатилишини қўллаб-қувватлади, деб хабар берди РИА Новости мухбири.
“Ким Россия президенти лавозимига Владимир Владимирович Путин номзодини қўллаб-қувватлашга тайёр бўлса, овоз беринг”, - деб сўради Халқ фронти ижроия қўмитаси раҳбари Михаил Кузнецов.
Овоз беришдан сўнг у сайловчилар гуруҳи Путин номзодини кўрсатиш бўйича бир овоздан қарор қабул қилганини маълум қилди.
Путин ўтган ҳафта президентлик сайловларида иштирок этишини эълон қилган эди. Бунгача у тўрт марта: 2000, 2004, 2012 ва 2018 йилларда президентлик лавозимига сайланган. Конституцияга киритилган ўзгартиришлар қабул қилингандан сўнг у 2024 йилда номзод сифатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Федерация Кенгаши Россия президенти сайловини 2024 йил 17 мартга белгилади. Россия Марказий сайлов комиссияси қарор қабул қилди, унга кўра овоз бериш уч кун – 15-17 март кунлари давом этади.