ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Япония Ўзбекистон, Сурия ва Россиянинг 60 тадан ортиқ ташкилотига нисбатан санкциялар жорий этди, деб хабар қилди кунчиқар мамлакати Иқтисодиёт вазирлиги. РИА Новости хабарига асосан.
Санкциялар Россия экспорт салоҳиятини чеклашга қаратилган бўлиб, рўйхатга Россиянинг 57 та компанияси, Суриянинг битта ва Ўзбекистоннинг 2 та корхонаси бор. Чекловлар декабрь охирида кучга киради.
Чеклов киритилган компаниялар қаторида Россиянинг Урал фуқаро авиацияси заводи, Брянск автомобиль заводи, "Буревестник" марказий илмий-тадқиқот институти, махсус конструкторлик бюроси, Қозон кукуни заводи, кимё ва механика марказий илмий-тадқиқот институти, Ростов радиоалоқа илмий тадқиқот институти, 150-авиация таъмирлаш заводи, 810-авиация таъмирлаш заводи, Арзамас номидаги приборсозлик заводи ва бошқалар бор.
Қора рўйхатда Ўзбекистоннинг "Alpha Beta Creative Industries LLC" ва "GFK Logistic Asia LLC", Суриянинг эса "I Jet Global DMCC" компаниялари бор.