Валерий Гергиев Тошкентда концерт берди — видео

Ўзбекистонда май ойида бошланган “Рус фасллари” доирасида республиканинг турли шаҳарларида 50дан ортиқ маданий тадбирлар ўтказилди.
Sputnik
“Рус фасллари” Гергиев бошчилигидаги Мариинский симфоник оркестрининг концерти билан якунланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Кечада Чайковский, Шедрин, Бизе асарлари ижро этилди. Концертдан сўнг Чайковский номидаги XVII Халқаро танлов лауреатлари София Виланд (най) Равил Ислямов (скрипка) Зинаида Царенколар (меццо-сопрано) саҳнага чиқишди.
“Рус фасллари” май ойидан декабрга қадар Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида бўлиб ўтди, Ўтган давр ичида 50дан ортиқ маданий тадбирлар ўтказилди. Лойиҳа Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Маданият вазирликлари кўмагида амалга оширилди. Тафсилотлар Sputnik видеосида.