Нодирбек Абдусатторов “Champions Chess Tour” турнирида 3-ўринни қўлга киритди

Нодирбек Абдусатторов турнирни 3-ўрин билан якунлаган ҳолда 50 минг АҚШ долларига эга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов "Champions Chess Tour Finals" турниридаги иштирокини якунлади.
Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилган турнирда Абдусатторов ярим финалгача бўлган баҳсларни муваффақиятли ўтказди.
Турнирнинг ярим финалидаги сўнгги ўйинни Нодирбек америкалик Уэсли Сога қарши ўтказди.
Финал босқичи учун жангда Ўзбекистон вакили Уэсли Сога мағлуб бўлди. Уэсли финалда Магнус Карлсен билан тўқнаш келади.
Нодирбек Абдусатторов турнирни 3-ўрин билан якунлаган ҳолда 50 минг АҚШ долларига эга чиқди. Турнирда 2-ўрин учун $100 минг, 1-ўрин учун $200 берилади.