Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ҳар куни. Британияда Киев ҳақида даҳшатли баёнот берилди

Муаллифнинг сўзларига кўра, Киевнинг Москва билан қарама-қаршилигида “бахтли якун” бўлмаслиги кундан-кунга аниқ бўлиб бормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ғарб жамияти Украина можаросига қизиқишни йўқотди, деб ёзади “The Spectator” шарҳловчиси Лайонел Шрайвер.
“Украина можаросининг дастлабки ойларида кўплаб ғарбликлар унинг боришини ҳар куни кузатиб борди. Аммо ҳозир вазият ўзгарди. Украина “кечаги куннинг янгилиги”га айланди, Ғарб эса бунга қизиқишни йўқота бошлади”, - дейилади нашрда.
Муаллифнинг сўзларига кўра, Киевнинг Москва билан қарама-қаршилигида “бахтли якун” бўлмаслиги кундан-кунга аниқ бўлиб бормоқда.
“Украина армияси катта йўқотишларга дучор бўлмоқда ва НАТОнинг ҳеч қандай миқдордаги қурол-яроғи бу вазиятни тўғирлай олмайди”, - деб ёзади Шрайвер.
Унинг фикрича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Владимир Зеленский ҳукуматини Россия билан музокарага киришиб, “бу аянчли урушни аянчли якунига етказиш” ва ҳудудий имтиёзларга рози бўлишга ундаш вақти келди.
Украинанинг қарши ҳужуми 4 июнь куни бошланди, бироқ Украина Қуролли кучлари ҳеч қандай йўналишда сезиларли муваффақиятга эриша олмади. Владимир Путин таъкидлаганидек, “қарши ҳужум” муваффақиятсиз бўлди.
Шу фонда Ғарб оммавий ахборот воситалари АҚШ ва Европа Иттифоқи Украина инқирозидан чарчай бошлагани, Владимир Зеленскийни қўллаб-қувватлаш заифлашаётгани ҳақида тобора кўпроқ ёзмоқда. NBC хабарига кўра, Америка ва Европа расмийлари ҳозирданоқ Киев расмийлари билан Россия билан тинчлик музокараларининг мумкин бўлган оқибатларини, жумладан, келишувга эришиш учун собиқ Совет республикаси нималардан воз кечиши мумкинлигини муҳокама қилмоқда.
Европа Иттифоқи расмийлари Украинани "қора туйнук" деб аташади — ОАВ