Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК вакиллари кооперацияни молиявий қўллашнинг янги механизми ҳақида маълумот берди

Комиссия вакиллари ЕОИИ мамлакатларида енгил саноатни ривожлантириш бўйича конструктив ҳамкорликка йўналтирилган лойиҳаларнинг потенциал иштирокчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси вакиллари енгил саноат вакилларига кооперацияни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги механизми ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизмати хабар берди.
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат блоки вакиллари “Союзлегпром” АЖ (Россия Федерацияси) бошқарувининг йиллик йиғилишида иштирок этиб, енгил саноатда қўшма кооперация лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот бердилар.
“Жорий йилда Иттифоқ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари саноат соҳасида, шу жумладан, енгил саноатда қўшма кооперация лойиҳаларини молиялаштириш учун Комиссия бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан биринчи марта молиялаштириш механизмини назарда тутувчи ҳужжатни тасдиқладилар”, - деди Евроосиё иқтисодий комиссияси саноат сиёсати департаменти директори ўринбосари Георгий Арзуманян.
Йиғилиш иштирокчилари Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида енгил саноат соҳасидаги ҳамкорликка молиявий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган механизми янги лойиҳаларни бошлаш ва ишга тушириш учун янги имкониятлар яратаётганини таъкидладилар.
Комиссия вакиллари, ўз навбатида, ЕОИИ мамлакатларида енгил саноатни ривожлантириш бўйича конструктив ҳамкорликка йўналтирилган лойиҳаларнинг потенциал иштирокчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.