Исроил-Фаластин можароси

Путин Ғазода тинчлик ўрнатиш бўйича нима ишлар қилинаётганини маълум қилди

Туркиялик журналистнинг саволига жавобан Владимир Путин Россия Ғазо секторидан тинчлик ўрнатиш учун қандай ишлар қилаётганини айтиб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Россия махсус операцияси ва Исроил ҳарбий операцияси орасида “ер билан осмонча фарқ бор”. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Россия Федерацияси президенти тўғридан-тўғри алоқа билан бирлаштирилган йирик матбуот анжумани форматида йил якунларини сарҳисоб қилмоқда.
Туркиялик журналистнинг саволига жавобан Владимир Путин Россия Ғазо секторидан тинчлик ўрнатиш учун қандай ишлар қилаётганини айтиб берди.

"Туркия етакчиси Ғазодаги вазиятни ҳал қилиш бўйича энг жонкуяр президентлардан биридир. Унинг жони соғ бўлсин. Бу масалада биз жаноб Эрдўған билан домий алоқадамиз. Яқинда мен унинг олдига бормоқчи эдим, лекин Туркия президенти бандлиги туфайли бу амалга ошмади. Кўрамиз, эҳтимол, янги йилдан кейин бўлар бу ташриф", - деди Путин.

У ўз сўзида яқинда икки араб давлатида бўлгани ва улар билан ҳам Ғазо масаласида маслаҳатлашганини ҳамда қуйидагилар аниқланганини маълум қилди:
биринчи навбатда, Ғазо секторида одамларни сақлаб қолиш керак;
у ерда инсонпарварлик ёрдамини кўпайтириш керак;
Ғазода БААнинг шифохонаси бор экан. Россия ҳам унинг ёнидан шифохона очишга тайёр эди. Лекин Исроил томон буни хавфли деб ҳисоблаб рухсат бермади. Лекин биз тиббий ускуналар ва буюмлар жўнатишга келишиб олдик.
Ундан ташқари, Россия президенти Ғазо секторида жуда кўп тинч аҳоли ва айниқса болалар қурбон бўлаётганини тасдиқлади ва шу ўринда Россия махсус операцияси ва Исроил ҳарбий операцияси қандай ўтказилаётгани орасида “ер билан осмонча фарқ бор” деди.