Зеленский АҚШ Украинага ёрдам беришни тўхтатиб қўйишидан ваҳимада — ОАВ

Sky News: Зеленский АҚШнинг Украинага ёрдамини тўхтатиш таҳдидидан ваҳимага тушди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский АҚШнинг Киевга ёрдамини тўхтатиш таҳдиди туфайли ваҳимага тушиб қолган. Бу ҳақда РИА Новости "Sky News" нашрига таяниб хабар берди.

"АҚШ Украинани молиялаштиришни бутунлай тўхтатишига саноқли кунлар қолди. Зеленский ваҳима ичида. Путин буни кузатиб турибди", — дейилади хабарда.

Журналистларнинг таъкидлашича, украиналик сиёсатчи айнан молиявий ёрдамдан маҳрум бўлиш қўрқуви туфайли шахсан Вашингтонга учиб кетган. Украина жанг майдонидаги муваффақиятсизликлар, уни кенгайтириш учун аниқ далиллар йўқлиги ва Исроилдаги уруш туфайли ёрдамсиз қолиши мумкин, дейди кузатувчилар.
Зеленский сешанба куни Оқ уйга ташриф буюриб, сенаторлар ва АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери билан учрашади. Конгресс эса маъмуриятнинг Киевга янги ёрдам сўровини маъқулламади ва уни Янги йилгача кўриб чиқмаслиги мумкин.
Оқ уйнинг қўшимча 60 миллиард сўрови республикачилар томонидан блокланган.
Оқ уй Украинага пул ажратиш учун Конгрессга жуда муҳтож эканлигини маълум қилди