Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда ишсизлар сони камайди — тафсилотлар

Евроосиё иқтисодий иттифоқида ишсизлар сони ишчи кучининг 0,9% ни ташкил қилмоқда. 2022 йилда бу кўрсаткич 1 фоизни ташкил этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) ишсизлар сони йил давомида 11,9 фоизга камайди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) хабар берди.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларининг бандлик хизматларида рўйхатга олинган ишсизлар сони 2023 йил октябрь ойи охирига келиб 827,2 минг кишини ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 11,9 фоизга камайган”, — дейилади ҳисоботда.
Шундай қилиб, ишсизлар сони ишчи кучининг 0,9% ни ташкил қилади. 2022 йилда бу кўрсаткич 1 фоизни ташкил этди, дея қўшимча қилган ЕИК.
Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилнинг иккинчи чорагида ЕОИИ мамлакатларида умумий ишсизлик даражаси 3,5 фоизни ташкил қилган.
Бироқ вазият мамлакатларга қараб фарқ қилади. Шундай қилиб, Арманистонда 2023 йилнинг иккинчи чорагида ишсизлик даражаси 11,7 фоизга, Беларусда шу даврда 3,4 фоизга, Қозоғистонда 4,8 фоизга, 2023 йилнинг учинчи чорагида Қирғизистонда 4,9 фоизга, 2022 йилда эса 4,9 фоизга етди. Россияда эса жорий йилнинг учинчи чорагида - 3%.