Украина бўйича тинчлик музокаралари Путин шартларида бўлиб ўтади — эксперт

Эксперт Дор: Украина бўйича тинчлик музокаралари Путин шартларига кўра бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Украинадаги можарога барҳам бериш бўйича тинчлик музокаралари Россия президенти Владимир Путиннинг шартларига кўра ўтказилади. Бу ҳақида сиёсий шарҳловчи Жимми Дор маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Украина ҳеч қачон бу урушда Россияни мағлуб эта олмайди, унга қанча миллиард доллар юборсангиз ҳам. Урушда украинлар мағлуб бўлди, энди улар тинчлик келишувига рози бўлишлари керак. Ва топингчи, шартларни ким аниқлайди? Шартларни Владимир Путин белгилаб беради”, — деди у.
Эксперт, шунингдек, Ғарб сиёсатчилари уни неча марта шундай деб атамасин, Украина ҳеч қачон демократик давлат бўлмаганини, чунки Киевдаги ҳукумат мамлакат президенти Владимир Зеленскийга қарши чиққан ҳар қандай одамни репрессия қилишини таъкидлади.