Ўзбекистонлик Дилором Турдиқулова Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади

Халқаро қиличбозлик федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик Дилором Турдиқулова Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Халқаро қиличбозлик федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдиқулова ҳам бор.
Дилором Турдикулова будет судьей на Олимпиаде Париж-2024
"Турдиқулова бўлажак Олимпиадада шпага йўналишидаги беллашувларни бошқариб боради", — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Турдиқулова 2018 йилдан бери халқаро мусобақаларда фаолият олиб бормоқда. У кўплаб нуфузли турнирлар, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатида ишлаган. Жорий йил Миланда ўтган дунё биринчилигида ҳам шпага йўналишидаги финал баҳсларида реферелик қилди.
Тошкентлик ҳакам қиличбозлик бўйича дунёнинг энг кучли ҳакамлар учталигига киритилди