ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Фаластиннинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси бажарилмагани БМТ Хавфсизлик Кенгашининг нуфузига путур етказди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш якшанба куни Қатардаги Доҳа форуми очилишида сўзлаган нутқида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Хавфсизлик Кенгашининг нуфузи ва ишончи Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияни бажармаганликлари туфайли пасайиб кетди. Гуманитар сулҳ ўрнатилмаган, аммо бу чақириқларни камроқ талаб қилмайди. Ва мен таслим бўлмайман ва ўт очишни тўхтатишга чақиришда давом этаман”, — деди у.
Гутерриш таъкидлаганидек, "икки ойлик ҳарбий амалиётларда тинч аҳоли қурбонлари сони мутлақо мисли кўрилмаган". Унинг сўзларига кўра, ҳарбий амалиётлардан ташқари, уларга гуманитар фалокат ва касаллик эпидемияси таҳдид солмоқда.