ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг сиёсати Россия билан ядровий қарама-қаршиликни келтириб чиқармоқда. Бу ҳақида АҚШ армиясининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди, дея хабар берди РИА Новости.
"Байден Россия ва НАТО ўртасидаги можаро туфайли қўзғатилган АҚШ ва Россия ўртасидаги ядровий қарама-қаршиликка олиб борадиган йўлда эканлигини аниқ айтди", — деди Риттер.
Собиқ разведкачи, шунингдек, Европа Дональд Трампнинг 2024 йилда қайта сайланишидан қўрқаётганини, чунки у НАТОни тарқатиб юбориши мумкинлигини таъкидлади.
Аммо "Американинг ўзини ўзи сақлаб қолиши" — Трампнинг президентликка қайтишини талаб қилади, дея хулоса қилди Риттер.