"Гармошка" электробуслар қандай қулайликларга эга — видео

Тошкентда иккита катта сиғимли электробуслар пайдо бўлди, улар ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Яқинда Тошкентдаги 14-автобус йўналишида иккита катта сиғимли "гармошка" электробуслар аҳолига хизмат кўрсата бошлади.
Электробус қишда иссиқ, ёзда эса салқин ҳароратни таъминлай олади. Тежамкорлик, қулай ва енгил ҳаракатланиш унинг афзалликлари ҳисобланади. Электробус 9 та махсус кузатув камераси ва хавфсизлик воситалари билан жиҳозланган.
Электробус 5 соат давомида қувват олади ва шу қувватда 300-400 км масофа йўл юради. Унда 42 та ўриндиқ бор, 78 нафар йўловчи эса тик туриб кетиши мумкин. Имконияти чекланган йўловчилар учун ҳам махсус жой бор.
Батафсил - Sputnik видеосида.