Бир ҳафта олдин Тошкент ҳайвонот боғидан хушхабар келди: ,у ерда Африкадан 3 та зебра, 3 та жирафа боласи, оқ Бенгал йўлбарси ва оқ шер шер олиб келинди.
Ҳайвонлар Жанубий Африкадаги махсус фермада боқилиб, кейин самолётда Ўзбекистонга етказилган.
Уларни ташриф буюрувчиларга кўрсатишдан олдин янги жониворлар узоқ муддатли карантин ва мослашув жараёнидан ўтиши керак.
Зоопарк мутахассисининг айтишига кўра, жониворлар янги жойда ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Зебралар аллақачон мослашишга улгурган, жирафалар ҳалиям бироз ҳуркак.
Батафсил Sputnik видеосида томоша қилинг.