ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистонда метан "заправкалар" ишлаш вақти соат тонгги 6:00 дан соат 15:00 га қадар чекланди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ маълум қилди.
"Ҳаво ҳароратининг совиб бориши туфайли аҳоли орасида табиий газга талаб ошди. <...> Қолаверса, 7-16 декабрь кунлари кутилаётган совуқ об-ҳаво шароитида ҳам газ босимининг пасайиши кутиляпти. Шундан келиб чиқиб, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан заправкалари ишлаш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда. Режага мувофиқ, метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди", - дейилади хабарда.
Шунингдек, мазкур чеклов вақтинчалик бўлиб, аҳоли истеъмолчилари ҳамда ижтимоий объектларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш мақсадида республиканинг барча ҳудудида киритилгани айтиб ўтилган.