Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ бош котиби билан музокара ўтказди

Мулоқот чоғида Олий Мажлис Сенати ва Парламентлараро иттифоқ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Дубай шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (СОР-28) доирасидаги парламент йиғилишида Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида Олий Мажлис Сенати ва Парламентлараро иттифоқ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Парламентлараро иттифоқ бош котиби Ўзбекистоннинг халқаро майдонда илгари сураётган ташаббуслари нафақат минтақа, балки жаҳон ҳамжамияти учун ҳам муҳим эканини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон долзарб масалаларни ҳал этишда парламентларнинг ҳамжиҳатлигини бир нуқтада бирлаштирадиган майдонга айланиб бораётгани, ўтган йили Тошкентда ПАИга аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити ҳар томонлама самарали бўлганига эътибор қаратди.
Парламентлар Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш жараёнининг иштирокчилари ҳисобланишини, жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкентда ўтган Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II Глобал форум бу борада барча давлатлар учун ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашишда муҳим платформа бўлганини алоҳида қайд этди.
Мулоқот якунида томонлар ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Танзила Нарбаева Дубайда БАА Федерал миллий кенгаши раиси билан музокара ўтказди