ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россия Федерация Кенгаши президентлик сайловини 2024 йил 17 мартга белгилади, палата қарорни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Россия Федерацияси президенти сайлови 2024 йил 17 мартга белгилансин. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради”, — дейилади ҳужжатда.
Россия Конституциясига кўра, давлат раҳбари сайловини тайинлаш Федерация Кенгашининг мутлақ ваколатига киради.
Палата спикери Валентина Матвиенкога кўра, бу қарор сайлов кампаниясининг бошланишини англатади. Унинг таъкидлашича, бўлажак сайлов Россиянинг ривожланиш векторини аниқлайдиган энг муҳим сиёсий воқеадир.