Хонани газ плиталари ёрдамида иситиш Ўзбекистондаги аксарият хонадонларда иссиқлик таъминотининг энг арзон ва самарали усули ҳисобланади. Айни пайтда, бу турдаги иситиш хавфсиз эмас, лекин одамлар кўпинча бу омилни эътиборсиз қолдиришади.
Sputnik Ўзбекистон “Ҳудудгазтаъминот” АЖ вакилларидан ис газидан заҳарланишнинг энг кўп учрайдиган сабаблари, шунингдек, аварияларнинг олдини олиш бўйича жойларда қандай чора-тадбирлар кўрилаётгани билан танишди.