Ўзбекистонда илк бор “Болалар сайёҳлик базаси” очилди

“Болалар сайёҳлик базалари” Самарқанд, Қарши, Бухоро ва Хива шаҳарларида ҳам очилиши режалаштирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор “Болалар сайёҳлик базаси” фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ташаббуси билан Наманган вилоятида 150 ўринли “Болалар сайёҳлик базаси” фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистонда илк бор “Болалар сайёҳлик базаси” фаолияти йўлга қўйилди
Сайёҳлик базасининг очилишига 14 та ҳудуддан 98 нафар ўқувчи саёҳатга олиб келинди.
“Сайёҳлик базасини қуришдан асосий мақсад ўқувчиларга ўлка тарихини яқиндан таништириш, жойларда болалар туризмини ривожлантириш орқали замонавий тўгараклар фаолиятини йўлга қўйишдан иборат”, — дейилади хабарда.
“Болалар сайёҳлик базалари” фаолияти Самарқанд, Қарши, Бухоро ва Хива шаҳарларида ҳам очилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда илк бор “Болалар сайёҳлик базаси” фаолияти йўлга қўйилди
Айтилишича, Намангандаги сайёҳлик базасини қуриш учун республика бюджетидан 7,8 млрд сўм маблағ ажратилган.