Ўзбекистонда IT Park резидентларининг умумий сони нечта?

IT-хизматлар ҳажмини 2030 йилгача 5 млрд долларга етказиш кўзда тутилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистонда IT Park резидентларининг умумий сони 1598 тани ташкил этади: уларнинг 484 таси мамлакат ҳудудларида, 1114 таси эса Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Бу ҳақда АОКАда Рақамли технологиялар вазирлиги IT Park директори ўринбосари Маҳлиё Муксинова иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

“Экспорт ҳажми $238,7 миллионни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 3 баробар ошди. Таққослаш учун, ўтган йилги кўрсаткич $89,2 миллионни ташкил қилган эди”, — дея қайд этди Муксинова.

IT хизматлар ҳажмини 2030 йилгача 5 млрд долларга етказиш кўзда тутилган.
Таъкидланишича, IT Park нинг стартап-лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган инкубация ва акселерация дастурларини мувафаққиятли якунлаган 113 та истиқболли стартап-лойиҳа жами 82,8 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда молиялаштирилди.
Келгусида экспортёр компаниялар учун имтиёзлар муддатини 2040 йилгача узайтириш, шунингдек, ички бозорда фаолият юритаётган 100 млрд сўмдан ортиқ айланмаси бўлган компаниялар учун ажратмаларни 2 фоизигача ошириш кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев Урганчдаги IT-паркни бориб кўрди — фото