ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Киевга янги маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинмаса, Вашингтон Украина мағлубияти учун ўзини айбдор деб билиши мумкин. Бу ҳақида АҚШ молия вазири Жанет Йеллен маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
"Бу даҳшатли вазият ва агар биз Украинага ушбу маблағни тақдим эта олмасак, Украина мағлубияти учун жавобгарликни ўз зиммамизга олишимиз мумкин", — дея Йеллен сўзларини келтирган "Блумберг" агентлиги.
Вазирнинг сўзларига кўра, АҚШ иттифоқчилари Киевга кўпроқ ёрдам беришга тайёр. Бироқ кўрилган чораларга қарамай, "Украинада пул тугамоқда", деб таъкидлади Йеллен.