Хитой ташқи ишлар вазири янги совуқ уруш хавфини баҳолади

Ван И: Агар Хитой ва Европа Иттифоқи тинчлик ва барқарорликни танласа, янги совуқ уруш бўлмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Агар Хитой ва Европа Иттифоқи тинчлик ва барқарорликни танласа, янги совуқ уруш бўлмайди. Бу ҳақида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Ван И Пекинда Европа Иттифоқи дипломатик миссияси вакиллари ва Европа Иттифоқи мамлакатлари дипломатлари билан учрашди.

“Агар Хитой ва Европа Иттифоқи мулоқот ва ҳамкорликни танласа, унда блоклар тўқнашуви бўлмайди, агар Хитой ва Европа Иттифоқи тинчлик ва барқарорликни танласа, янги совуқ уруш бошланмайди, агар Хитой ва Европа Иттифоқи очиқлик ва умумий манфаатни танласа, у ҳолда глобал тараққиёт ва фаровонлик учун умид бўлади", — деди у.

Вазир, шунингдек, Хитойнинг Европа Иттифоқига нисбатан сиёсати барқарорлигича қолиши ва бир кечада ўзгариб бўлмаслигини таъкидлади.