Бокс: ўзбекистонлик ўсмирлар жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди

Ўзбекистон терма жамоаси жами 11 та медални қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик ўсмир боксчилар жаҳон чемпионатида 11 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 11 та медални қўлга киритди.

"Улар умумжамоа ҳисобида Россия ва Арманистондан кейин учинчи ўринни эгаллашди", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, сўнгги кун дастурида ўтказилган финалларда рингга кўтарилган 3 нафар боксчи ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
1 / 6

Ўзбекистонлик ўсмир боксчилар жаҳон чемпионатида 11 та медални қўлга киритишди

2 / 6

Ўзбекистонлик ўсмир боксчилар жаҳон чемпионатида 11 та медални қўлга киритишди

3 / 6

Ўзбекистонлик ўсмир боксчилар жаҳон чемпионатида 11 та медални қўлга киритишди

4 / 6

Ўзбекистонлик ўсмир боксчилар жаҳон чемпионатида 11 та медални қўлга киритишди

5 / 6

Ўзбекистонлик ўсмир боксчилар жаҳон чемпионатида 11 та медални қўлга киритишди

6 / 6

Ўзбекистонлик ўсмир боксчилар жаҳон чемпионатида 11 та медални қўлга киритишди

Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
-57 кг: Севара Маматова
+80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова
-60 кг: Ферузжон Саъдуллаев
+80 кг: Ислом Салиҳов
Кумуш медаль:
-46 кг: Мафтуна Мусурмонова
-75 кг: Мафтуна Янгиева
-63 кг: Ҳикматилло Ўлмасов
Бронза медаль:
-46 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов
-66 кг: Акбар Аҳмадов
-50 кг: Ҳусан Қаҳҳоров
-70 кг: Норбек Абдуллаев
Маълумот учун, 24 ноябрь куни Ереванда бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди ва 4 декабрь куни якунланди. Турнирда 51 давлатдан 357 нафар боксчи иштирок этди.
Бокс бўйича ЖЧ: 7 нафар ўзбекистонлик боксчи финалга чиқди