ЕОИИ ва Эрон эркин савдо шартномасини имзолайди

Ҳозирда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Эрон ўртасида вақтинчалик имтиёзли савдо шартномаси амал қилмоқда, унга кўра ўзаро савдодаги божлар чекланган товарлар ассортименти учун камайтирилади ёки бекор қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Охирги уч йил ичида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш икки баравар ошди. Бу ҳақида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнев Теҳронда бўлиб ўтаётган EURASIA EXPO иккинчи халқаро кўргазмасида маълум қилди.
“Ҳар икки томоннинг тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлик учун шарт-шароитларни янада яхшилашдан манфаатдор эканини кўриб турибмиз. Бу сўровга жавобимиз шуки, шу ойнинг охиригача тўлиқ форматдаги битим имзоланади, унда деярли барча савдо божсиз амалга оширилиши белгилаб қўйилади, шунингдек, тарифсиз тўсиқлар ҳам қисқартирилади”, — деди у.
Слепнев, шунингдек, "савдони яна икки баробар ошириш учун барча имкониятлар мавжуд"лигига ишонч билдирди. У 2019 йил октябрь ойидан бошлаб ЕОИИ ва Эрон ўртасида вақтинчалик имтиёзли савдо битими амал қилишини, унга кўра ўзаро савдодаги божлар чекланган турдаги товарлар учун камайтирилгани ёки олиб ташланганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларининг ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда 2603,9 миллиард долларга етди ва беш йил ичида 6,4 фоизга ошди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти 5 йил ичида 6,4 фоизга ошди