“КАМАЗ” Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтирмоқда

Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонасида “UzAutoTrailer” раҳбарияти билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. “КАМАЗ” Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтирмоқда. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси хабар берди.
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонасида “UzAutoTrailer” раҳбарияти билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.
“КАМАЗ” Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтирмоқда
Қайд этилишича, томонлар республикада оғир юк автомобиллари савдосини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаб олишди.
Хусусан, Россия компаниялари томонидан республикада амалга оширилаётган сармоявий лойиҳаларда "КАМАЗ" юк автомашиналаридан фаолроқ фойдаланиш, ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш имкониятлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
“КАМАЗ” Ўзбекистонга автобус ва электробуслар етказиб беришни режалаштирмоқда