ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Тошкентдаги Волгоград ёдгорлик мажмуасига Номаълум аскар куни муносабати билан гул қўйиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Акция Номаълум аскар куни ва Улуғ Ватан урушининг ҳал қилувчи жангларидан бири – Москва яқинидаги қарши ҳужумнинг йиллиги муносабати билан ўтказилди. Тадбирда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов иштирок этди.