Мирзиёев Дубайда икки томонлама учрашувлар ўтказди — батафсил

Мирзиёев Дубай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон иқлим саммити доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 1 декабрь куни Дубай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон иқлим саммити доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди. Ушбу нуфузли молиявий институт билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Банкнинг Ўзбекистондаги инвестициялари 3,5 миллиард евродан ошгани, лойиҳалар портфелининг 60 фоизи хусусий секторга тўғри келаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Мамлакатда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Келгуси йилда Хорижий инвесторлар кенгаши навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев выступил на Конференции ООН по вопросам изменения климата и провел ряд двусторонних встреч
Мирзиёев Малайзия подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ билан учрашди. Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги муносабатларни, энг аввало, иқтисодий соҳада янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Икки томонлама алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Шериклик кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитиш мақсадида келгуси йилда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда қўшма бизнес форумини ўтказишга келишиб олинди.
Шавкат Мирзиёев выступил на Конференции ООН по вопросам изменения климата и провел ряд двусторонних встреч
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди. Кенг кўламли стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси, шу жумладан Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Президент Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашди. Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзаро савдодаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди. Автомобиль ва ҳаво коммуникациялари, туризм, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш каби соҳаларда шартнома-ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришдан манфаатдорлик билдирилди. Келгуси йилда қўшма Ҳукуматлараро қўмита ва Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишларини ўтказишга келишилди.
Шавкат Мирзиёев выступил на Конференции ООН по вопросам изменения климата и провел ряд двусторонних встреч
Шавкат Мирзиёев Индонезия президенти Жоко Видодо билан учрашди. Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Барча даражалардаги ўзаро мулоқотларнинг бугунги ҳолати ва икки томонлама савдодаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев выступил на Конференции ООН по вопросам изменения климата и провел ряд двусторонних встреч
Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав билан учрашув ўтказди. 2024 йилда Саудия Арабистонида бўлажак конференция давомида Чанг ва қум бўронлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиш масаласини биргаликда илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё иқлим ўзгариши университети негизида илмий ҳамкорлик ва тадқиқотлар ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев выступил на Конференции ООН по вопросам изменения климата и провел ряд двусторонних встреч
Президент Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди. Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Коммуникацион технологиялар, фармацевтика, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, анъанавий тиббиёт ва йога соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев выступил на Конференции ООН по вопросам изменения климата и провел ряд двусторонних встреч