Исроил-Фаластин можароси

ЖССТ раҳбари Ғазо секторига ёрдам етказишни қайта тиклашга чақирди

ЖССТ раҳбари, шунингдек, “зўравонликни тўхтатиш”, қолган гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо сектори блокадасини тўхтатишга чақирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилиши Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги сулҳ даврида амалга оширилган даражада қайта тикланиши керак, аммо бу ҳам етарли эмас, дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус Х ижтимоий тармоғида.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ жума куни эрталаб ўз ниҳоясига етди ва бу келишувнинг узайтирилиши расман эълон қилинмади. Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сулҳдаги паузани бузганлиги ва Исроил ҳудудига ўт очгани ҳамда Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида Фаластин ҳаракатига қарши жанговар ҳаракатларни қайта бошлаганини маълум қилди.
“Ғазо секторига зарурий юкларни етказиб бериш зудлик билан тикланиши ва ҳеч бўлмаганда сулҳ давомида эришилган даражага қайтиши керак, аммо яна кўп нарса керак”, - деб ёзган Гебрейесус.
ЖССТ раҳбари, шунингдек, “зўравонликни тўхтатиш”, қолган гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо сектори блокадасини тўхтатишга чақирди.
Исроилда, расмийларнинг сўнгги маълумотларига кўра, тахминан 1,2 минг киши ҳалок бўлган, бу рақам тинч аҳоли, аскарлар, чет эл фуқаролари ва ишчиларни ўз ичига олади, шунингдек, 5 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.
Исроил ҳужумлари бошланганидан бери Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 16 мингдан ошди, 35 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.