Бокс бўйича ЖЧ: 7 нафар ўзбекистонлик боксчи финалга чиқди

7 нафар ўзбекистонлик боксчилар ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Арманистонда бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари ортда қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар вакили баҳс олиб борди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
7 нафар ўзбекистонлик боксчилар ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Дастурга кўра, бугун дам олиш куни. Чемпионлик жанглари 3-4 декабрь кунлари ўтказилади.
Финалга йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари:
-46 кг: Мафтуна Мусурмонова;
-57 кг: Севара Маматова;
-75 кг: Мафтуна Янгиева;
+80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова;
-60 кг: Ферузжон Саъдуллаев;
-63 кг: Ҳикматилло Ўлмасов;
+80 кг: Ислом Салиҳов.
Мусобақани бронза медали билан якунлаганлар:
-46 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов;
-66 кг: Акбар Аҳмадов;
-50 кг: Ҳусан Қаҳҳоров;
-70 кг: Норбек Абдуллаев.