ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. “Восток” қўшинлари гуруҳининг мотоўқчилари Украина Қуролли кучлари бўлинмалари таркибида Угледар яқинида жанг қилган бир қанча хорижий ёлланма аскарларни йўқ қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Мотоўқчилар кун давомида фаол мудофаа пайтида махсус ҳарбий операциянинг Южнодонецк йўналишидаги Угледар яқинидаги жангларда Украина Қуролли кучлари бўлинмаларининг тўртта ҳужумини қайтарди.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, мудофаа участкаларид ан бирида Забайкал ўлкасидан чақирув белгиси “Гавз” бўлган взвод командири билан олти нафар аскар артиллерия ўқлари ва миномётлар кўмагида душманнинг устун қўшинларининг ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлган.
“Ушбу тўқнашувда Украина Қуролли кучларининг ҳужумчи бўлинмалари таркибида бир нечта хорижий ёлланма аскарларнинг иштирок этгани тасдиқланди, улар жанг пайтида бизнинг мотоўқчиларимиз томонидан йўқ қилинди”, - деб тушунтирди Россия ҳарбийидораси.
Шунингдек, жанг натижасида мотоўқчилар душманнинг учта пикапини ҳам йўқ қилган, уларда Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари билан бирга хорижий ёлланма аскарлар ҳам бўлган.
Таъкидланишича, жасорат ҳамда малакали ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар туфайли Забайкал ҳарбийлари ушбу жангдан йўқотишларсиз чиқди.
Мудофаа вазирлигининг бир кун олдинги хабарига кўра, Киев бир кунда Южнодонецк йўналишида юзга яқин ҳарбий хизматчи, шунингдек, олтита техникани йўқотган.