Ўзбекистон ва Россия ўртасида аграр соҳада ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда — тафсилотлар

Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида аграр соҳада ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев раислигида Ўзбекистон ва Россия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Қуйи коммиссиянинг 5-йиғилиши онлайн шаклда бўлиб ўтди.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.
Томонлар икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари айирбошлаш ҳажмини ошириш чоралари кўрилишини келишиб олдилар. Хусусан, Ўзбекистон мева-сабзавот, қуритилган мевалар, мева-сабзавот консервалари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари экспортини, шунингдек, Россия буғдойи, кунгабоқар ёғи, шакар ва бошқа товарлар импортини кўпайтириш режалаштирилган.
Аквакултура, ветеринария ва чорвачилик, паррандачилик, карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига рақамли технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма “Йўл харитаси”ни янгилашга келишиб олдилар.