ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Валерий Бельский билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув Тошкентда бўлиб ўтаётган Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II Глобал форум доирасида ўтказилди.
© Сенат Олий Мажлиса
Республики Узбекистан
Ўзбекистон ва Беларусь муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат бизнес доиралари, айниқса, ишбилармон хотин-қизлар ўртасида бугун ўзаро манфаатли лойиҳалар амалга оширилаётгани, бунда тадбиркор аёллар бизнес-форуми савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун самарали майдонга айлангани алоҳида таъкидланди.
Олий даражада эришилган иқтисодиёт, савдо ва саноат соҳаларидаги келишувлар ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш билан бирга уларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш лозимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида халқаро парламент тузилмалари доирасида бундан кейин ҳам томонларнинг ташаббусларини ўзаро қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.