Зеленский "Украина диққат марказидан чиқиб кетишидан" хавотирда эканлигини айтди

Зеленский: Украина Яқин Шарқдаги вазият туфайли эътибордан четда қолди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский "Киодо" агентлигига берган интервьюсида Яқин Шарқдаги вазият туфайли Украина "эътибордан четда қолганидан" хавотир билдирди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Зеленский Фаластин ва Яқин Шарқдаги кескинлик ортиб бораётгани сабабли босқинга қизиқиш камайиб бораётганидан хавотир билдирди”, — дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, Фаластиндаги вазият туфайли халқаро ҳамжамият Украинадаги босқинга эътиборини йўқотди. Зеленский Россия ўз қўшинларини олиб чиқиб кетгунга қадар сулҳга рози бўлмаслигини яна бир бор тасдиқлади, деб ёзади нашр.
У Ғарбда тарқалаётган сулҳ таклифларини “қўлни кесиб, бошқа бировга бериш каби” деб атади, дея хабар беради агентлик. Шу билан бирга, Зеленский ўзининг тинчлик режаси бўйича тўртинчи конференцияни Швейцарияда ўтказишни кутаётганини, шунингдек, 2024 йил февралида Токиода бўлиб ўтадиган Украинани тиклаш бўйича халқаро конференциядан ҳам катта умидлар борлигини айтди.