Ўзбекистон дунёда биринчилардан бўлиб яшил водороддан минерал ўғитлар ишлаб чиқаради

Саудия Арабистони компанияси билан ҳамкорликда Чирчиқда “Яшил водородни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон дунёда биринчилардан бўлиб яшил водороддан минерал ўғитлар ишлаб чиқаради. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноати" ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди.
“Ўзкимёсаноат” томонидан Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда Чирчиқ шаҳрида “Яшил водородни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда "яшил" водород ишлаб чиқарувчи биринчи завод ишга туширилади — манзил

“Қиймати 88,0 миллион долларни ташкил қиладиган мазкур лойиҳа доирасида биринчи босқичда 2025 йилда республикамизда 3 минг тонна яшил водород ва қуввати 52 МВт шамол трубинаси, иккинчи босқичда эса 500 минг тонна яшил аммиак ва 2,4 ГВт шамол трубиналари ишга туширилади”, - дея қайд этди Эшбеков.

Қайд этилишича, муқобил электр энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш натижасида дунёда биринчилардан бўлиб яшил водороддан минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни дунё бозорларига йўналтиришга эришилади.
Россия минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда АҚШдан ўзиб кетди
Россия Ўзбекистонга махсус ўғитлар етказиб беришни бошлади