Украина АҚШнинг эллик биринчи штати эмас — Маржори Тейлор

Маржори Тейлор Грин: АҚШ Украинадаги можарони молиялаштиришни бас қилиши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. АҚШ ҳукумати Украинага молиявий ёрдам беришни тўхтатиб, ички муаммоларга эътибор қаратиши керак. Бу ҳақда АҚШ Конгресси аъзоси Маржори Тейлор Грин X ижтимоий тарғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"АҚШ чегара хавфсизлигини Украинадаги мағлубиятга учраган можарони молиялаштириш билан бирлаштирмаслик керак. Украина АҚШнинг эллик биринчи штати эмас", — дея ғазабланди у.
Гриннинг таъкидлашича, АҚШ чегара хавфсизлиги масаласи ва Украинани кўп миллион долларлик молиялаштириш масаласини бирлаштиришни ўз ичига олган ҳар қандай таклиф — бу "америкаликларнинг юзига уриш".
Аввалроқ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон АҚШ Конгресси байрамлар олдидан Исроил ва Украинани молиялаштиришни тасдиқлаши мумкинлигини айтган эди. Шу билан бирга, у Украинани "яна бир устувор вазифа" деб атади ва "Конгресс аъзоларининг кўпчилигининг фикрига кўра," Киевга қўшимча ёрдам "муҳим" эканлигини қўшимча қилди. Шу билан бирга, у масалани ҳал қилиш учун АҚШ чегара сиёсатига ўзгартириш киритиш зарурлигини таъкидлади.