Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда энг йирик агрологистика комплекси ишга туширилди

Бугун Жиззахда “BMB-NRC Agrologistics” қўшма корхонасининг биринчи босқичи ишга туширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистондаги энг йирик ва ягона агрологистика комплекси ишга туширилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Бугун Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Ўзбекистон-Россия “BMB-NRC Agrologistics” қўшма корхонасининг биринчи босқичи тантанали равишда ишга туширилди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Россиянинг ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари ҳамда йирик хорижий импортёрлар билан маҳаллий экспортёрлар иштирок этди.
Жиззахда “BMB-NRC Agrologistics” қўшма корхонасининг биринчи босқичи ишга туширилди.
"40 гектар ҳудудни ўз ичига олган марказ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, калибрлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш каби хизматларни ўз ичига олади", — дейилади хабарда.
“BMB-NRC Agrologistics” қўшма корхонаси
Умумий лойиҳа қиймати 709,71 млрд сўмни ташкил этган комплекс қурилиши уч босқичли модул кўринишида амалга оширилиши режалаштирилган. Лойиҳа тўлиқ ишга туширилгач 810,0 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имконини беради.
"Энг муҳими, ҳозирнинг ўзидаёқ 180 нафар доимий, 400 нафардан зиёд мавсумий иш ўринлари яратилмоқда. Мажмуа тўлиқ қувватда ишга туширилгач, 1 410 нафар доимий, 1500 га яқин мавсумий иш ўринлари яратилади", — дея қўшимча қилинган хабарда.
Тадбир давомида, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 150 дан ортиқ йирик корхона вакиллари томонидан ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини намойиш этувчи кўргазма ташкил этилди. Экспозицияларни кўздан кечириш чоғида экспортёрлар ва импортёрлар ўртасида амалий мулоқотлар бўлиб ўтди.
Жиззахда “BMB-NRC Agrologistics” қўшма корхонасининг биринчи босқичи ишга туширилди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабрь ойида НРК Жиззах вилоятида агрологистика мажмуасини яратиш бўйича “BMB-NRC Agrologistics” МЧЖ шаклида Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасини ташкил қилди. Ўзбекистон томонидан таъсисчи ВМВ Holding компанияси ҳисобланади.