Саида Мирзиёева шахмат бўйича жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамовани шахсан ўзи кутиб олди

Жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамовани Тошкентда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова Тошкентда кутиб олинди. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Куни кеча, ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган тоифасида муддатидан аввал жаҳон чемпиони бўлди.
Жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамовани Тошкентда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева кутиб олди.
Жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова Тошкентда кутиб олинди.

Аёл шахматчиларимиз орасида ўсмирлар ўртасида биринчи жаҳон чемпиони сифатида Ўзбекистон шахмати тарихига кирган бу зукко ва довюрак қизалоқни шахсан кутиб олганим менга алоҳида мамнуният бағишлайди. Ўз ғалабалари билан барча ташаббусларимиз, биз курашаётган мақсадларимиз тўғри эканини тасдиқлаган Афрузадан жуда миннатдорман. Тенг имкониятлар, хотин-қизларга ҳурмат ва улар иқтидорининг эътирофи шулар жумласидан", — деб ёзади Мирзиёева.

Жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова Тошкентда кутиб олинди.
У шунингдек, "қизалоқнинг бош мураббийи – отаси Акбар ака Ҳакимовга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Қизингизнинг истеъдодини ривожлантиришга куч ва вақтингизни аямаганингиз учун ташаккур. Хотин-қизларимизни юқорига кўтараётган бундай оталар, эркаклар янада кўп бўлсин", — дея қўшимча қилган.
Жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова Тошкентда кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Uzchess каналига кўра, сўнгги тур натижасидан қатъи назар, Афруза чемпионга айланади, чунки унга етиб олиши мумкин бўлган ягона таъқибчиси — қозоғистонлик шахматчини ўзаро ўйинда мағлуб этган. Мусобақа низомига кўра, очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинга қаралади. Шу тариқа, Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди.
Жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова Тошкентда кутиб олинди.
Шу кунга қадар ўзбекистонлик шахматчилар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёши тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.